21:09 / 27.03.2021
7991

Хитойда Nike ва бошқа брендларга бойкот эълон қилинди

Ўтган йил кузида Nike, H&M, adidas ва бошқа брендлар Хитой уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётганидан хавотир билдирганди. 

Фото: AFP via Getty Images

Хитойда Шинжондаги уйғурларнинг таъқиб қилинишини танқид қилган ва бу ерда тайёрланган пахтани сотиб олмаслигини эълон қилган ғарб кийим брендларига қарши ҳақиқий пиар-уруш бошланди, деб хабар бермоқда Euronews телеканали.

Хабарда айтилишича, Nike ва H&M каби йирик компаниялар маҳсулотларига нисбатан бойкот эълон қилинган. Қатор онлайн-платформалардан Швеция компаниясининг маҳсулотлари олиб ташланган. 

Давлат ОАВ ғарб компанияларини ёлғончиликда айбламоқда.

Ўтган йил кузида Nike, H&M, adidas ва бошқа брендлар Хитой уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётганидан хавотир билдирганди. 

БМТ маълумотларига кўра, Шинжондаги ахлоқ тузатиш лагерларида сиёсий мотивлар билан бир миллионга яқин уйғурлар ноқонуний тутиб турилган бўлиши мумкин.

Аввалроқ Япониянинг 12та йирик компанияси уйғурларнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланаётган Хитой компаниялари билан бизнес ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилганди.

Top