“Бундай ташхис қўйишмасин деб умид қилгандим” - дилларни ўртаган оққон
Ҳар сафар Гематология шифохонасига борар эканмиз беморлар кам бўлишини тилаб йўлга тушамиз. Афсуски, ҳар гал бу умид пучга чиқади: беморлар жуда кўп ва аксарияти норасида болалар. Улар кўпинча ўзлари чалинган бу хасталик ҳақида кўп нарса билишмайди. Хаста фарзандини парваришлаётган оналарнинг фиғони эса фалакка ўрлайди
“Болам ота меҳриниям кўрмади”
“Шу ергача бундай ташхис қўйишмасин деб келдим. Лекин оққон деб ташхис қўйишди. Болам ота меҳриниям кўрмади. Турмуш ўртоғим хорижга ишлагани кетганида ҳали туғилмаган эди. Келишига бу касалга чалиниб, кунимиз шифохоналарда ўтяпти”,- дейди Шаҳбозбекнинг онаси. Оила фарзанди соғайиб кетиши учун ҳамма имкониятини ишга солиб бўлган. Улар учун савобталаб инсонлар кўмаги зарур бўлиб турибди
Шаҳбозбек Исмоиловга оид маълумотлар:
Агробанк: 8600041781974614 отаси Ғайрат Худойбердиев номида
Сбербанк: 5336690068296120 қариндоши Ўткир Ғаниев номида
Телефон: + 998900132587 (отаси)
“Шундай боламни бериб қўяманми, деб қўрқаман...”
Оққонга чалинган Аржунбек бу шифохонага оғир аҳволда келган. Бир йилдан бери касаллик исканжасида қийналади. Онаси Хурсандтош доим фарзандининг ёнида. Чунки беморнинг отаси уни даволатиш учун икки йилдан бери Россия давлатида ишлайди. Лекин дори-дармонлар қимматлиги сабаб унинг юборгани ҳам етмаяпти.
Аржун Очиловга оид маълумотлар:
Агробанк: 8600 0417 1269 8431 бобоси Очил Авлокулов номида
Сбербанк: 4276 5500 8352 2337 амакиси Бунёд Рўзиқулов номида
Виза: 4187 8000 0043 7723 онаси Хурсандтош Тоҳирова номида
Телефон: +998900441735 (онаси)
10 ёшли Шайдо операцияга муҳтож
Оққоннинг оғир турига чалинган Шайдо учун илик кўчириш операциясигина ёрдам бериши мумкин. Ҳозирча фақат хорижда ўтказиладиган бу амалиёт учун катта маблағ зарур. Онаси Гавҳар Ўроқованинг айтишича, қизидаги бу касаллик қаттиқ қўрқув оқибатида юзага келган: “Соппа-соғ юрган болам бу аҳволга қандай тушиб қолди - билмайман. Боримизни сотдик. Қариндошлар ҳам ёрдам беришди. Лекин жуда кўп маблағ керак экан. Моддий тарафдан имконимиз етмаяпти”.
Шайдо Абдураҳмоновага оид маълумотлар:
Агробанк: 8600 0423 8549 8117 бувиси Гулчеҳра Очилова номида
Халқ банки: 8600 0609 9976 4187 онаси Гавҳар Ўроқова номида
Телефон: +998994116770 (отаси)
Иймонжоннинг соғайиши учун ёрдам керак
Бийрон тилли Иймонжон билан гаплашган сари уни беғуборлигидан баҳра олади. Лекин золим дард бу болакайга ўз чангалини солган. Самарқанддан Тошкентга келиб даволаниш, ижарада яшаш оила аъзолари учун моддий қийинчилик туғдирган. Иймонжонга ҳам илик кўчириш амалиёти ёрдам беради. Шифокорларнинг айтишича, бу охирги чора ҳисобланади. Мушкул вазиятда қолган оила саховатли инсонлар мададидан умидвор.
Иймонжон Мамировга оид маълумотлар:
Агробанк: 8600 0417 1170 6292 онаси Ирода Сатторова номида
Сбербанк: 4276 4000 4399 2479 тоғаси Илҳом Ҳайитқулов номида
Виза: 4187 8000 0021 3439 онаси Ирода Сатторова номида
Телефон: +998995262238 (онаси)
Дард билан курашаётган болалар ва уларнинг яқинларига нечоғлик мушкуллигини ҳис қилишнинг ўзи оғир. Буни ўзида ҳис қилган ва синовларда уларга ёрдам қўлини чўзган инсон икки дунё саодатига эришгусидир!
Гулмира Тошниёзова тайёрлади,
тасвирчи Мирвоҳид Мирраҳимов.
Мавзуга оид
23:49 / 08.11.2024
Британияда ҳоспис ёпилмаслиги учун 6 млн фунт стерлинг хайрия маблағи тўпланди
22:50 / 08.10.2024
Сиёсий маҳбусларни қўллаб-қувватлашга қаратилган марафон уч ойда 378 минг евро тўплади
13:08 / 31.08.2024
АҚШда шаҳар ҳокимияти 12 ёшли боланинг хайрия дўконини ёпди. Аҳоли бола учун 20 минг доллар йиғиб берди
08:23 / 20.08.2024