Ўзбекистон | 11:51 / 28.03.2021
1740
1 дақиқада ўқилади

Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида 2 кун давомида иссиқлик таъминоти ўчирилади

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида 29 март 19:00 гача иссиқлик таъминоти ўчирилади, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

«Тошиссиққуввати» ДУК хабар беришича, Мирзо Улуғбек тумани Қорасув-3 мавзеси, Мингбулоқ кўчасига асфальт ётқизиш ишлари олиб борилиши муносабати билан мазкур йўл остидан ўтган магистрал иссиқлик тармоқлари ҳам янгиланмоқда.

Шу муносабат билан 27 мартдан 29 март соат 19:00 га қадар қуйида келтирилган манзилларда иссиқлик энергияси таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:

  • Қорасув-1, 2, 3, 4 мавзеларида;
  • Дўрмон йўли кўчасида;
  • БУЗ-2 мавзесида;
  • Феруза мавзесида;
  • Феруза кўчасида;
  • Мирзо Улуғбек кўчасида.

Ушбу манзиллар иссиқ сув таъминотидан узилмайди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид