Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
29 март куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғади
29 март куни Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келди. Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғиши мумкин, республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 6-11 даража илиққача пасаяди.
Пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 6-8 даража илиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2 даража совуқ - 3 даража илиқ бўлади.