Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бўлажак куёв қасд олмоқчи бўлиб, бегуноҳ фуқаронинг уйини ёқиб юборди
2021 йилнинг 12 март кунидан 13 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс Фарғона шаҳри Фарғона кўчасида жойлашган кўп қаватли уйда яшовчи 48 ёшли Т.В. ва 32 ёшли Ш. А.ларга тегишли хонадонларнинг кириш эшиги ва деразасининг олдини ёнувчи суюқлик ёрдамида ёқиб юбориб, ҳодиса жойидан яширинган.

Маълум бўлишича, 23 ёшли Ш.Т. бу ишни фотиҳа қилинган бўлажак турмуш ўртоғининг оиласи билан доимий равишда уриш-жанжал қилиб келганлиги сабабли, уларни қўрқитиб қўйиш мақсадида содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “б” банди (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Мавзуга оид
09:58 / 02.03.2026
Аутсорсинг ва кейтринг: нега боғчаларда оммавий заҳарланишлар рўй беряпти? – мутахассислар билан суҳбат
19:14 / 26.02.2026
Фарғонадаги боғчада болани ток ургани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди
17:44 / 25.02.2026
Фарғонада болалар заҳарланган боғчаларга овқат етказиб берган фирма таъсисчиси ўзгариб қолди
17:25 / 25.02.2026