Ўзбекистон | 09:29 / 29.03.2021
4341
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда 2021 йилда 260 та лойиҳа амалга оширилади. Бунинг учун қанча маблағ керак?

Қашқадарё вилоятида 2021 йилда инвестиция дастурига асосан бюджет маблағлари ҳисобидан бир қатор лойиҳалар амалга оширилиши маълум қилинди.

Айтиш мумкинки, Қашқадарё вилоятида ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича 2021 йилда инвестиция дастурига асосан бюджет тизимининг бюджет маблағлари ҳисобидан жами 260 та муассаса ва ташкилотда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун  954 898,6 млн сўм маблағ ажратилди.

Хусусан, муҳим тармоқ бўлган умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг вилоятдаги 93 тасида реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бунинг учун бюджет маблағларидан 244 448 млн сўм ажратилмоқда. 16 та мактабгача таълим муассасаларига 57 780 млн сўм, 11 та соғлиқни сақлаш муассасаларига 71 200 млн сўм, 3 та жисмоний тарбия ва спорт объектларига 9 879,3 млн сўм ва битта маданият муассасасига 8 000 млн сўм маблағ ажратилади.

 

Бундан ташқари, аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган талаби ва канализация тармоқлари таъминотини яхшилаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ўз навбатида вилоят бўйича ичимлик суви ва канализация таъминотига (113 км) 253 000 млн сўм маблағ ажратиш дастурга киритилди. 4 та умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларига (58 км) 30 000 млн сўм, 8 та ирригация объектларига 64 710,1 млн сўм, 9 та мелиорация объектларига 12 989,7 млн сўм, 22 та маъмурий ва бошқа объектларга 113 042,2 млн сўм сарфланиши кўзда тутилмоқда. Шунингдек, 5 та ўрмон хўжалиги объектларига 1800 млн сўм, 3 та ҳуқуқни муҳофаза қилиш объектларига 12000 млн сўм, 1 та олий таълим объектларига 8000 млн сўм сарфланади.

67 та (12,7 км), (210,4 п.м) шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда автомобил йўллари, кўприклар ва бошқа сунъий объектларга 38 699 млн сўм, 11 та (363,5 п.м) умумий фойдаланишдаги кўприклар ва бошқа сунъий объектларга эътибор қаратиляпти. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун бюджет маблағларидан 28 850 млн сўм маблағ ажратиладиган бўлди.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид