Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон парламенти мамлакат олий суди раисини лавозимидан четлаштирди
Бу борадаги таклиф парламентга 31 март куни мамлакат президенти Садир Жапаровдан тушган.
Қирғизистон парламенти мамлакат олий суди раиси Гулбара Калиевани лавозимидан муддатидан олдин четлаштиришга қарор қилди.
"Бугун депутатлар олий суд раисининг ваколатларини тўхтатишга қарор қилди", - деди парламент матбуот хизмати вакили.
Унинг сўзларига кўра, бу борадаги таклиф парламентга 31 март куни мамлакат президенти Садир Жапаровдан тушган.
Ўтган йил охирида Қирғизистон миллий хавфсизлик қўмитаси олий суд мансабдорлари, жумладан Калиевага нисбатан коррупция иши бўйича судга қадар текширув бошлаганди.
Мамлакат қонунчилигига кўра, олий суд раиси парламент томонидан уч йилга сайланади. Калиева 2018 йил сентябрда олий суд раиси лавозимини эгаллаганди.
Мавзуга оид
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026