Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат қўмитаси Қозоғистон билан чегара постида юзага келган тирбандлик бўйича изоҳ берди
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги «Даут-ота» чегара божхона постида автотранспорт воситаларининг тирбандлик ҳолати юзага келиши интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси тирбандлик сабабларини маълум қилди.
Хабар қилинишича, ўрганишлар давомида «Даут-ота» чегара божхона пости орқали кириш ва чиқиш йўналишида ҳаракатланган автотранспорт воситалари оқими қуйидаги омиллар сабаб кўпайгани аниқланган:
- пандемия шароитида Туркманистонда карантин тадбирлари кучайтирилгани ҳамда Туркманистон ҳудуди орқали автотранспорт воситалари ҳаракати чеклангани сабабли автотранспорт воситалари Ўзбекистон – Қозоғистон – Россия – Грузия - Туркия йўналишида ҳаракатланмоқда;
- ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетиши натижасида Қозоғистон Республикаси, Aқтўбе области, Иргиз қишлоғи орқали ўтувчи йўл музлаши, шунингдек, Россия Федерациясининг жанубий областларига юкни етказиб берувчи ташувчилар учун «Даут-ота» чегара божхона пости орқали ҳаракатланиш қулай бўлмоқда (масофанинг қисқалиги ва йўл харажатларининг камлиги);
- Ўзбекистон ва Туркия ўртасида имзоланган келишувга асосан, ташқи савдо юкларини ташувчи томонлар автотранспорт воситалари учун қулайлик ва енгилликлар яратилгани сабабли Туркия ҳудуди орқали Ўзбекистон ташувчиларининг ҳаракатланиши кўпайган.
Сенат ахборот хизматининг маълум қилишича, ўзбек-қозоқ давлат чегарасида юзага келаётган тирбандлик муаммосини ҳал қилиш учун Давлат божхона қўмитаси Қозоғистон томони билан ҳамкорликда ишламоқда.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
18:14 / 28.05.2026