Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд Бельгия ҳукуматига карантинни бекор қилиш талабини қўйди
Брюсселдаги биринчи инстанция суди давлатга пандемияга қарши кураш доирасида киритган чекловларни 30 кун ичида бекор қилиш мажбуриятини қўйди. Суднинг қарор қилишича, ҳукуматда бундай чораларни киритиш учун “ҳуқуқий асос бўлмаган”.
Фото: REUTERS
LeSoir нашрининг хабар беришича, агар ҳукумат суд қарорини белгиланган муддатда бажармаса, унда унга кунига 5 минг евродан жарима солинади. Бироқ жариманинг умумий қиймати 200 минг евродан ошиши мумкин эмас.
Бундан 3 ҳафтача олдин Инсон ҳуқуқлари лигаси белгияликлар номидан ҳукуматнинг “фуқароларнинг асосий эркинликларини чекловчи” коронавирусга қарши чораларига қарши шикоят аризаси берган.
Суднинг ҳукмига кўра, ҳукуматда ресторанлар, маданий ва спорт объектларини ёпиш, ҳаракатланишни чеклаш ва мактабларда машғулотларни бекор қилиш каби чекловларни киритиш учун етарлича ҳуқуқий асос бўлмаган.
Суднинг таъкидлашича, ҳукумат бунда таянаётган 2007 йилги қонунда бундай чоралар кўзда тутилмаган.
Мавзуга оид
14:04 / 20.02.2026
Суд қарорлари ижросини тўхтатиш тартиби қатъийлаштирилиши мумкин
21:19 / 13.02.2026
Li 9 ва BYD тўқнашуви: Тошкент судлари яна шов-шувли иш марказида
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
21:06 / 29.01.2026