13:03 / 01.04.2021
2240

Aмударёда мактабга узоқдан қатнайдиган 50 нафар ўқувчиларга велосипедлар совға қилинди

Aмударё туманининг чекка ҳудудларида жойлашган таълим муассасаларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандлари, мактабларга 5-6 км узоқликдан қатнаётган ўқувчи-ёшлар рўйхати шакллантирилган.

Ҳокимликка кўра, тумандаги мавжуд 85 та умумий ўрта таълим мактабининг 1-11-синф ўқувчилари орасида 50 нафар ўқувчи-ёшлар узоқ масофадан мактабларга қатнаётганлиги аниқланди.

31 март куни Aмударё тумани ҳокимлиги биносида тадбир ўтказилиб, унда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев ва секторлар раҳбарлари, туман Халқ таълими бўлими, таълим муассасалари масъуллари иштирок этди. Узоқ масофадан мактабларга қатнайдиган 50 нафар ўқувчиларга 50 дона велосипед топширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, эшакда мактабга қатнаётган Чимбойдаги мактаб ўқувчиларига хайрия қилиниб, 46 дона велосипедлар олиб берилганди. Шундан кейин, Қонликўл тумани ҳокими ҳам олисдан мактабларга қатнаётган 10 нафар ўқувчига велосипедлар берганди.

Top