Фото: Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланди
1 апрелдан Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларига старт берилди.
Бунгача мамлакат бўйлаб вакцинация жараёнларида ZF-UZ-VAC2001 —ўзбек-хитой вакцинаси ва Европанинг AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишга тайёргарлик кўрилганди.
Апрель ойи давомида Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги 219та эмлаш пунктларида бир ойда 142,3 минг эмлаш ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, биринчи навбатда 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини эмлаш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, сурункали касалликлари бор аҳоли вакиллари, мактаб ва мактабгача таълим муассасалари, қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини ҳам биринчи навбатда эмлаш режалаштирилган.
Бунинг учун мамлакат бўйлаб 3 138та эмлаш пунктлари ва 862та ҳаракатдаги тиббий бригадалар тайёрланган.
Ҳудудларга вакциналарни ташиш учун COVAX дастури доирасида 17та авторефрижератор, 206та юк ташувчи минивен ва 16та енгил автотранспорт воситалари келтирилган.
Эмлаш жараёнлари учун 4 минг нафардан ортиқ шифокор ва 11 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходими жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 31 март куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги қаерда вакцинация жараёнлари ўтказилиши ҳақида маълумотни эълон қилганди. Жадвал билан бу ерда танишиш мумкин.
- Маълумот учун, Ўзбекистонда бугунги кунда 1 миллион 660 минг доза вакцина бор. Уларнинг 660 минг дозаси COVAX жамғармаси томонидан олиб келинган AstraZeneca вакцинаси, 1 миллион дозаси Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигида ишлаб чиқилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси.
- Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Ҳожибоев берган маълумотга кўра, май-июнь ойларида 2 миллион доза AstraZeneca, апрель-июнь ойларида эса 3,5 миллион доза ZF-UZ-VAK2001 вакциналарини келтириш режалаштирилган. Шунингдек, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан Россия Федерациясидан 1 миллион доза Спутник V вакцинаси харид қилиш юзасидан шартнома имзоланмоқда. Шу билан бирга, айни пайтда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан яна қўшимча AstraZeneca вакцинасини харид қилиш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
20:25 / 23.10.2024
Британияда норовирусга қарши дунёдаги биринчи вакцинани синовдан ўтказиш бошланди
21:15 / 13.09.2024
ЖССТ маймунчечакка қарши биринчи вакцинани тасдиқлади
00:00 / 06.09.2024