Жамият | 15:32 / 03.04.2021
3847
7 дақиқада ўқилади

Мирзо Улуғбек туманидаги айрим маҳаллаларни бўлиш ҳисобига янги маҳаллалар ташкил этиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимининг “Мирзо Улуғбек туманидаги айрим маҳаллаларни бўлиш ҳисобига янги маҳалла ташкил этиш, ном бериш ҳамда уларнинг чегараларини ўзгартириш ва белгилаш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Қарор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Қарорда Мирзо Улуғбек туманидаги ҳудудий чегараларни қайта кўриб чиқиш ҳисобига бўлинаётган ҳамда янги ташкил этилаётган маҳаллаларнинг номлари рўйхати ўрин олган

Шунингдек, тумандаги ҳудудий чегараларни қайта кўриб чиқиш ҳисобига бўлинаётган ҳамда янги ташкил этилаётган маҳаллалар чегаралари ва тавсифи қуйидагича бўлади

“Камолот” маҳалласи

Аҳоли сони: 5104 та

Оила сони: 1489 та

Хонадонлар сони: 1276 та

Мирзо Улуғбек кўчаси билан Феруза кўчасини бошланиши билан туташиб М.Улуғбек кўчаси 132 манзилда жойлашган “Акушерлик Геникология” институтини ўз ичига олган ҳолда темир йўл, яъни Тошкент-чорбоқ йўналиши бўйлаб шимолий-шарқ томон М.Улуғбек кўчаси 142 уй манзилигача, сўнгра шимолий-шарқий йўналиш бўйлаб М.Улуғбек кўчаси 144 уйнинг орқа томонидан 223-сонли ўрта мактабнинг панжарали тўсиғигача ҳамда шарқий-ғарбий йўналиши бўйлаб 221-сонли ўрта мактабгача сўнгра феруза мавзеси 41 уйнинг орқа томонидан шимолий-шарқий йўналиши бўйлаб Феруза мавзеси 73 уйгача сўнг шарқий-ғарбий йўналиш бўйича феруза кўчаси 10 уй ёнидан ўтиб Феруза кўчасига туташади сўнг шимолий-ғарбий йўналиши бўйлаб Тошкент-Чорбоқ темир йўлига туташиб чегара ёпилади.

“Янги Камолот” маҳалласи

  • Аҳоли сони: 5946 та
  • Оила сони: 2325 та
  • Хонадонлар сони: 1699 та

Феруза кўчаси 10 уй ҳамда 12 уйлар оралиғидан шимолий йўналишда Феруза мавзеси 73 уйгача бориб ғарб томон бўйлаб 221-223-сонли ўрта мактаб оралиғидан феруза мавзеси 41 уйгача, сўнгра шимолий йўналиш бўйлаб Мирзо Улуғбек кўчаси 144 уйгача сўнгра ғарбий йўналиш бўйлаб М.Улуғбек кўчасига чиқилади ва шимолий шарқ йўналиши бўйлаб феруза кўчасига чиқилади яъни GREEN APPLE маркет дўконигача сўнг феруза кўчаси бўйлаб жанубий-шарқий йўналиши бўйлаб феруза кўчаси 14 уйнинг охиригача, сўнг ғарбий-шимолий йўналиши бўйлаб феруза кўчаси 10 уйгача борилади ҳамда чегара ёпилади.

“Олмачи” маҳалласи

  • Аҳоли: 5045 нафар       
  • Оила: 2005 та                
  • Хонадон: 2054та           

Паркент кўчаси билан Олтинтепа кўчаси кесишган чоррахадан Паркент кўчаси бўйлаб Чотқол бўйлаб Чотқол кўчасигача, сўнгра шимолий йўналишда Чотқол кўчаси ҳамда Бўзбозор, 7 тор кўчаси бўйлаб Бўзбозор кўчасигача, сўнгра Бўзбозор кўчаси бўлаб Бўзбозор 3-тор кўчасигача, сўнгра шимолий йўналишда Бўзбозор 4-тор кўчасигача боради. Чегара Бўзбозор 4-тор кўчаси бўйлаб шимолий-ғарбий йўналишда Мирзо Улуғбек кўчаси, 42 уйгача бориб, ушбу уйни қамраб олмаган ҳолда Буз дахаси, 10 уй олдидан шимолий-шарқий йўналишда Мухаммад Юсуф кўчаси, 57б уйни ҳудуддан ташқарида қолдириб Бўзбозор, 1 тор кўчаси билан туташиб, ушбу кўча бўйлаб Мухаммад Юсуф кўчаси билан туташади. Муҳаммад Юсуф кўчаси бўйлаб жанубий йўналишда Мирхосилбой кўчаси билан туташади. Мирхосилбой кўчаси бўйлаб шарқий йўналишда Хирмонтепа кўчаси билан туташиб, сўнгра чегара Хирмонтепа кўчаси бўйлаб жанубий-жанубий-шарқий йўналишда Олтинтепа кўчаси билан туташади. Олтинтепа кўчасидан жанубий-ғарбий йўналишда Паркент кўчаси билан туташиб чегара ёпилади.

“Янги Олмачи”маҳалласи

  •  Аҳоли: 4524 нафар
  •  Оила: 1571 та
  •   Хонадон: 1255 та 

Бўзбозор кўчаси билан Бўзбозор 3-тор кўчаси кесишган жойдан шимолий-ғарбий йўналишда Мирзо Улуғбек кўчасигача, сўнгра Мирзо Улуғбек кўчасидан жанубий-ғарбий йўналишда Паркент кўчаси билан туташади, сўнгра Паркент кўчасидан шимолий-ғарбий йўналишда темирйўл кўпригигача, сўнгра шимолий йўналишда темирйўл бўйлаб Мустақиллик шох кўчаси билан туташади, ҳамда ушбу кўча бўйлаб шимолий-шарқий йўналишда Мирзо Улуғбек шох кўчаси билан туташади. Ушбу нуқтадан Мухаммад Юсуф кўчаси билан туташиб жанубий йўналишда Бўзбозор, 1 тор кўчаси билан туташади. Сўнгра, Бўзбозор, 1 тор кўчаси бўйлаб ғарбий йўналишда Бузбозор, 1 тор кўчаси, 15 уйнинг ёнидан (ушбу уйни қамраб олиб) жанубий-ғарбий йўналишда Бўзбозор, 4 тор кўчаси билан туташади. Бузбозор, 4 тор кўчаси бўйлаб жанубий-шарқий йўналишда Бўзбозор 3-тор кўчасигача бориб, Бўзбозор 3-тор кўчаси бўйлаб жанубий-ғарбий йўналишда Бўзбозор кўчаси билан туташиб чегара ёпилади.

“Оққўрғон” махалласи

  • Ахоли: 6830 нафар
  • Оила: 3488 та
  • Хонадон: 1903 та

Мудофачилар кўчаси билан Оққўрғон кўчаси кесишган чоррахадан Мудофачилар кўчасасининг ўнг томони бўйлаб Оққўрғон 6-тор кўчасигача, сўнгра жанубий йўналишда ариқ бўйлаб, Оққўрғон 6-тор кўчаси 58-уйгача, Оққўрғон 6-тор кўчаси 58-уй ёнидан Оққўрғон 6-тор кўчаси бўйлаб Осиё кўчаси кўп қаватли 16-уйгача, Осиё кўчасининг шимолий қисми бўйлаб Оққўрғон кўчасигача, Оққургон кўчаси бўйлаб Мудофачилар кўчаси кесишмаси билан туташиб чегара ёпилади.

“Ойдин” махалласи

  • Ахоли: 2071 нафар
  • Оила: 986 та
  • Хонадон: 591 та

Мудофачилар кўчаси билан Оққўрғон кўчаси кесишган чоррахадан Мудофачилар қўчасининг ўнг томони бўйилаб Оққўрғон 6-тор кўчасигача, сўнгра шимолий йўналишда ариқ бўйлаб Оққўрғон 6-тор кўчасига, сўнгра шимолий йўналишда ариқ бўйлаб Кичик халқа йўли кўчаси бўлиб Юнусобод тумани чегара худудидаги Янги тарнов кўчасигача, сўнгра Янги тарнов кўчаси бўйлаб шимолий йўналишда ўнг тараф бўйлаб Қўрғон кўчасигача, хамда Қўрғон кўчаси бўйлаб шарқий йуналишда Янги тарнов 1-тор кўчасигача, Янги тарнов 1-тор кўчаси бўйлаб шимолий йўналишда ўнг тараф бўйлаб Янги Тарнов 1-тор 8-уй хамда Янги тарнов 1-тор 13-уй чегаралари оралиғи бўйлаб Катта дархон 9-уй чегарасигача хамда Катта Дархон 9-уй чегараси бўйлаб Янги тарнов 1-тор шимолий қисмигача, Янги Тарнов 1-тор шимолий қисми бўйлаб Темир йўлгача, Темир йўл бўйлаб Қатта Дархон ҳамда Кичик Халқа йўли кесимасигача хамда Катта Дархон кўчасининг шимолий томони бўйлаб Оққўрғон хамда Мудофачилар кўчаси кесишмаси билан туташиб чегара ёпилади.

Мавзуга оид