Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Сават тўқишни 3 кунда ўрганиб олса бўлади» — косонсойлик ҳунармандлар оиласида
Косонсойлик Азимовлар оиласи 24 йилдан бери сават тўқийди. Оила бекаси Соҳиба Каримова бу ҳунарни қайин оғасидан ўрганган.
Ҳунарманднинг айтишича, саватлар деворгул новдаларидан тўқилади. Дастлаб новдалар катта қозонда 2 соат қайнатиб пишириб олинади. Кейин пўсти олиниб, тўқиш учун ҳозирланади.
«Келин-қизларим билан бирга 20 турга яқин сават тўқиймиз, асосий даромадимиз ҳам шу ҳунар ортидан келади. Бир боғ новдадан ўртача 2-3 та сават тайёрланади. Катта саватлардан бир кунда 10 та ҳам тўқиймиз, кичкиналарини 20 та, 30 та тўқиймиз», – дейди у.
Соҳиба опа 100 га яқин шогирд чиқарган. Маҳалладошларидан кўпи шу ҳунарни эгаллаган.
«Астойдил қунт қилган одам 3 кунда ҳам ўрганиб олиши мумкин, зеҳнига қараб. Келинларим менинг тўқишимга қараб ўрганиб олган», – дейди Соҳиби опа.
Мавзуга оид
12:11 / 16.12.2025
28 млн сўмлик жаримани “йўқ қилиб бериш”ни ваъда қилган юрисконсулт ушланди
11:46 / 28.10.2025
Тошкентда наққошлик санъати маркази очилди
11:15 / 25.09.2025
Наманганда 15 млрд сўмлик сифати кафолатланмаган дорилар савдога чиқарилишининг олди олинди
09:21 / 17.09.2025