Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ССВ Ўзбекистонда март ойидаги коронавирус туфайли рўй берган 8 ўлимдан 2 ҳолат Қашқадарёда қайд этилганини маълум қилди
Қашқадарё вилоятида 25 ва 29 март кунлари коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида бир эркак ва бир аёл вафот этган. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси (ССБ) ахборотига асосланиб Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Аввалроқ Қашқадарёнинг Ғузор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати 2 апрель куни тарқатган ахборотида ҳудудда 14 кишида коронавирус тасдиқлангани, 3 апрель кунги ахборотида эса ушбу беморлардан бири вафот этганини маълум қилгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳокимлик ахборотларида аниқ саналар кўрсатилмаганди.
Вилоят ССБ ахборотига кўра, Ғузор ҳокимлиги томонидан COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган деб айтилган 68 ёшли Н.Р. исмли эркак қатор касалликлари (қандли диабет II тип, юрак-ишемик касаллиги ва ўн икки бармоқли ичак яраси, сурункали холетцистит, сурункали простатит) сабабли диспансер назоратида турган. У февраль ойида Тошкентдаги 2-марказий клиниканинг кардиология бўлимида даволанган.
«19 март куни унда коронавирус қайд этилиб, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига келтирилган. Махсус текширувлар натижасидан унда коронавирус тасдиқланган. 25 март куни соат 23:55 да COVID-19 оғир даражасининг асоратли кечиши ва ёндош касалликлари сабабли вафот этган», — дейилади вазирлик томонидан келтирилган вилоят ССБ ахборотида.
Алоҳида таъкидланишича, «мазкур ўлим ҳолати ССВнинг 26 март ҳолатидаги маълумотида акс этиб, маълумот ССВ Telegram-каналида 27 март куни эълон қилинган».
Қўшимча қилинишича, 20 март куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасига COVID-19 инфекцияси аниқланганлиги сабабли келтирилган Қарши шаҳрида яшовчи 65 ёшли бемор аёл А.Г. 29 март куни соат 08:15 да коронавирус оғир даражасининг асоратли кечиши, қандли диабет ва бошқа ёндош касалликлари сабабли вафот этган.
«Мазкур ўлим ҳолати ҳам ССВнинг 29 март ҳолатидаги маълумотида акс этган ва 30 март куни вазирлик Telegram-каналида эълон қилинган», — дейилади Қашқадарё вилояти ССБ ахборотида.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026