Жаҳон | 05:26 / 04.04.2021
7563
1 дақиқада ўқилади

Вашингтонда номаълум шахс Капитолийга ҳужум қилишга уринди

Вашингтонда, 2 апрель оқшомида енгил автомобиль ҳайдовчиси АҚШ Конгресси биноларидан бири яқинидаги ташқи тўсиққа бориб урилди. Шундан сўнг ҳайдовчи Капитолийга киришни қўриқлаётган икки полициячини босиб кетди. Улардан бири вафот этди, иккинчиси шифохонада қолмоқда.

Фото: J. Scott Applewhite / AP

Жиноятчи икки полициячинии уриб кетгач, Конгрессга киришни тўсиб қўйган бетон блокка бориб урилган. Сўнг автомобилдан тушиб, бошқа полиция ходимларига пичоқ билан ҳужум қилмоқчи бўлган. Полициячилар ўқ узиши натижада эркак жароҳат олган ва кейинчалик шифохонада вафот этган.

Ҳужум уюштирган шахс 25 ёшли Ноа Грин экани айтилмоқда.

«Бу терроризм билан боғлиққа ўхшамайди, аммо биз терговни, албатта, давом эттирамиз», – деди Вашингтон полицияси бошлиғи вазифасини бажарувчи Роберт Конте.

25 ёшли йигитнинг ҳужуми сабаблари ҳозирча аниқ эмас. Унда руҳий бузилиш бўлгани истисно этилмаяпти.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид