Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ ва Россия ядро қуроли ҳақида ўзаро маълумот алмашди
Икки давлат Стратегик ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича келишувга (ДСНВ-3) кўра, ўзида бор бўлган ракеталар ва ядровий жанговар каллаклар бўйича ўзаро маълумот тақдим этди.
Икки давлат ҳар ярим йилда стратегик кучлари ҳақидаги ахборот билан ўзаро бўлишади. Охирги марта бундай маълумот 2020 йил 1 сентябрда тақдим этилган.
Янги маълумотларга кўра, ўтган вақт ичида Россия ядровий жанговар каллаклари сонини 9 тага кўпайтирган, АҚШ эса 100тага қисқартирган.
1 март куни Россияда умумий ҳисобда 517 та, АҚШда эса 651 та қитъалараро баллистик ракета, сув ости кемалари ва оғир бомбардимончи самолётларда ўрнатилган баллистик ракеталар бўлган. Сентябрда эса икки давлатда бундай қуролдан мос равишда 510 та ва 675 та бўлган. Россия ракеталарида 1456 та (сентябрда 1447та), АҚШникида эса 1357 та (сентябрда 1457 та) жанговар каллак ўрнатилган.
Бундан ташқари, Россия пуск қурилмалари сонини 3 мартага ошириб, 767 тага етказган. АҚШнинг пуск қурилмалари сони эса сентябрдан бери ўзгаришсиз қолиб, 800 тани ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026