21:11 / 08.04.2021
3037

Facebook жонли эфирлар учун янги сервисини синовдан ўтказмоқда

Hotline сервисининг ўзига хослиги шундаки, унинг фойдаланувчилари жонли эфирлардан ташқари, матнли ва аудио шаклда мулоқот қилишлари мумкин.

Facebook компанияси Hotline деб номланган янги сервисини синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда TechСrunch хабар берди.

Мутахассислар ушбу сервисни Clubhouse ва Instagram Live иловаларининг аралашмаси деб атамоқда.

Hotline сервисининг ўзига хослиги шундаки, унинг фойдаланувчилари жонли эфирлардан ташқари, матнли ва аудио шаклда мулоқот қилишлари мумкин.

Ушбу сервисда тўғридан тўғри трансляциялар реал вақт режимида аудитория билан мулоқот қилиш ва овоз бериш имконини беради.

Бундан ташқари, эфир муаллифи саволларни фильтрлаши ва суҳбат вақтида ўзи истамаган фойдаланувчиларни блоклаши мумкин.

Сервисдан фойдаланилган вақтда гаджет экрани бир нечта қисмга бўлинади, трансляция якунланганидан кейин муаллиф иккита – аудио ва видеоёзувга эга бўлади.

Top