Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Ўзбекистонга илиқ ҳаво оқими кириб келиши давом этади
Бугун кундуз куни Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 21-26 даража иссиққача кўтарилади.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 23-25 даража иссиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 14-19 даража илиқ бўлади.