Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда Эрдўған ва Зеленский учрашуви бошланди
Маълумот берилишича, томонлар Туркия-Украина муносабатлари ҳамда стратегик ҳамкорлик даражасини қайта кўриб чиқиш ниятида.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув ўтказмоқда. Бу ҳақда Туркия президентининг девонхонаси маълум қилди.
Қайд этилишича, учрашув Ҳубер саройида бўлиб ўтмоқда.
Девонхонанинг маълумот беришича, томонлар Туркия-Украина муносабатлари ҳамда стратегик ҳамкорлик даражасини қайта кўриб чиқиш ниятида.
Бундан ташқари, учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинади. Шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинади.
Зеленский Истанбулга Туркия ва Украина ўртасидаги юқори даражали стратегик кенгаш йиғилишида иштирок этиш учун ташриф буюрган.
Мавзуга оид
21:25 / 31.05.2026
Мирзиёев Туркиядаги автобус ҳалокати муносабати билан Эрдўғанга таъзия йўллади
11:16 / 25.05.2026
Талабалар босими ортидан Эрдўған қарорини ўзгартирди
18:10 / 15.05.2026
Мирзиёев Эрдўған билан учрашди
12:03 / 23.04.2026