Қизчани сувга итариб юборганликда гумонланаётган аёлга жиноят иши қўзғатилди
2021 йил 5 апрель куни соат 19:00 да Наманган шаҳар, "Соҳил" МФЙ, Бодомзор кўчасида яшовчи С.А.Мамадалиев туман прокурори номига ариза билан мурожаат қилган.
Унда Чортоқ тумани, "Бағрикенглик" МФЙ, Олмазор кўчаси, 88-уйда онаси Мамадалиева Насиба қарамоғида бўлган вояга етмаган фарзанди Асатиллаева Маърифат Солижон қизи шу куни эрталаб Чортоқ туман ХТБга қарашли 47-сонли умумтаълим мактабига кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини маълум қилиб, қизини топишда амалий ёрдам беришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилган ва вояга етмаган М.Асатиллаеванинг яшаш хонадони кўздан кечирилиб, тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Шундан сўнг, вояга етмаган М.С.Асатуллаеванинг шубҳали бедарак йўқолишида уни қотиллик жинояти қурбони бўлган бўлиши мумкинлигини назарда тутиб, 06.04.2021 йилда туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 06.04.2021 йилда вояга етмаган М.Асатуллаеванинг жасади Наманган шахар, "Шербулоқ" МФЙ, Шербулоқ кўчасидан оқиб ўтган “Катта Фарғона” канали устидан ўтган кўприк остининг сув оқими паст бўлган қисмидан ташқи тан жароҳатларсиз топилган.
Жиноят иши бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида, вояга етмаган М.С.Асатуллаевани 2021 йил 5 апрель куни соат 10:30 да келинойиси 1999 йилда туғилган Қодиржонова Феруза Комилжон қизи мактабдан олиб чиқиб кетганлиги ва Чортоқ тумани, "Алишер Навоий" МФЙ, Мирзо Улуғбек кўчасидан оқиб ўтган “Катта Наманган канали”га олиб бориб, сувга итариб юборганлиги аниқланган.
Шунга кўра, фуқаро Ф.К.Қодиржонова 06.04.2021 йилда жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
09:30 / 07.11.2024