Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда 19 ёшли келин молхонада ўзини осган ҳолда топилди. У ўлимидан олдин дўппослангани айтилмоқда
Хоразм вилояти Шовот туманида 19 ёшли ҳомиладор келиннинг молхонада ўзини осиб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди.

Марҳума Мухлиса Қадамбоева / Фото: Ижтимоий тармоқлар
Ижтимоий тармоқларда келиннинг ўз жонига қасд қилишига унинг ўлимидан аввал эри, қайнакаси ва қайнотаси томонидан дўппослангани туртки бўлгани, бунга сабаб сифатида эса келин уйидагилардан бесўроқ аммасининг туғилган кунига кетгани ва йўлкирага қўшнидан 5 минг сўм пул қарз олгани айтилмоқда.
Kun.uz Бош прокуратуранинг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдиновдан олган маълумотга кўра, 2002 йилда туғилган, Шовот тумани Катқалъа маҳалласида яшаган Мухлиса Қадамбоева 1 апрел куни соат 11:00ларда ўз уйининг молхонасида ёғоч тўсинга ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган.
Ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида Республика суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий марказига суд-тиббий экспертиза тайинланиб, мурда текширувдан ўтказилган.
Дастлабки экспертиза маълумотида Мухлиса Қадамбоеванинг ўлими сабаби сифатида ўзини ўзи осиши натижасидаги асфикция ҳолати келтирилган.
Шунингдек, Ҳаёт Шамсутдинов марҳуманинг дўппослангани ҳақида аниқ маълумотга эга эмаслигини, ҳозирда ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини ва текширув натижалари ҳақида маълумот берилишини билдирди.
Маълум бўлишича, Мухлиса Қадамбоева 2020 йил октябрь ойида 2001 йилда туғилган М.Янгибоев билан турмуш қуриб, унинг оиласи билан Катқалъа маҳалласида истиқомат қилиб келган.
- Маълумот учун, Жиноят кодексининг 103-моддасида шахсни қўрқитиш, унга раҳмсиз муомала қилиш ёки унинг шаъни ва қадр-қимматини муттасил равишда камситиш натижасида уни ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Мавзуга оид

19:26 / 08.10.2025
“Дардни ичга ютиш депрессияни кучайтиради” — руҳиятшунос

18:47 / 07.10.2025
Депрессия, генетика ёки жамият босими: одамларни суицидга нима ундайди?

16:39 / 04.10.2025
Хоразмда авиаёқилғи ишлаб чиқарувчи завод қурилади. Лойиҳа қиймати 5,9 млрд доллар

14:01 / 18.09.2025