Спорт | 11:20 / 10.04.2021
4382
1 дақиқада ўқилади

Юнон-рум кураши: Мўминжон Абдуллаев Токио олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди

Мўминжон Абдуллаев юнон-рум кураши бўйича Осиё қитъаси доирасида олимпиада лицензиялари ўйналадиган турнирнинг 130 кг вазн тоифасида ғолиб бўлди. У айни пайтда турнир ғолиби сифатида «Токио-2020» лицензиясига эга чиққан.

Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида давом этаётган спорт курашлари бўйича Токио-2020 лицензион турнирида ўзбекистонлик курашчи Олимпиада йўлланмаси қатори мусобақанинг олтин медалини ҳам қўлга киритди. 130 кг вазн тоифасида иштирок этган Мўминжон Абдуллаев мусобақа ғолибига айланди.

Осиё қитъаси учун лицензиялар ўйналаётган мазкур мусобақанинг финалида Минсеок Ким (Жанубий Корея) жароҳати сабаб баҳсга чиқмаган ва Мўминжон Абдуллаев олтин медални қўлга киритган. 

Шунингдек, -67 кг вазн тоифасида ярим финалда имкониятни бой берган Арам Варданян учинчи ўрин учун курашда туркманистонлик рақибидан устун келиб, жамоа жамғармасига бронза медалини тақдим этди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид