Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алиев Арманистондан “Искандер-М” ракеталарини қаердан олганига жавоб беришни талаб қилди
Фото: РИА Новости
Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг таъкидлашича, Боку Арманистон “Искандер-М” ракеталарини қаердан олганига ҳанузгача расмий жавоб олмади. Алиевнинг таъкидлашича, ушбу ракеталар Шуша шаҳри “арман оккупациясидан” озод қилингандан кейин озарбойжонлик ҳарбийларга қарши қўлланган.
2 апрелда Шушада 2та “Искандер” ракетаси бўлаклари топилгани хабар қилинганди.
Ўшанда Арманистон “Искандер-М”нинг экспорт варианти - “Искандер-Э”ни олгани маълум қилинган. “Искандер-М”нинг учиш узоқлиги 500 кмни, ”Искандер-Э”ники эса 280 кмни ташкил қилади. Халқаро келишувларга кўра, таъсир доираси 300 кмдан ортиқ бўлган ракеталар экспорти тақиқланган. Озарбойжоннинг таъкидлашича, Шушада топилган ракета бўлаклари айнан “Искандер-М”га тегишли.
“Арманистон бу ракеталарни қаердан олди? Уларда бундай ракеталар бўлмаслиги керак. Биз бу қирғинбарот қурол арманлар қўлига қандай тушиб қолганига жавоб олмоқчимиз. Ҳозирча бу саволга жавоб олмадик, бироқ барибир уни оламиз”, деб айтган Озарбойжон раҳбари Бокуда Ҳарбий ўлжалар боғи очилишида. Боғ очилишида Шушада топилган ракета бўлаклари ҳам намойиш қилинган.
Алиевнинг айтишича, Арманистон бу ракеталар билан Шушани йўқ қилмоқчи бўлган. “Бу Арманистоннинг ҳарбий жинояти исботидир. Ушбу ракеталар Шуша Озарбойжон қуролли кучлари томонидан озод қилинганда озарбойжонлик ҳарбийларга қарши қўлланган”, деб айтган Озарбойжон етакчиси.
Аввалроқ Арманистон бош вазири Никол Пашинян “Искандер” мажмуалари самарадорлиги пастлигини айтган, бироқ улар қўллангани ҳақида очиқчасига ҳеч нарса демаган. Россия мудофаа вазирлигида эса “Искандер” мажмуалари Тоғли Қорабоғда қўлланмагани маълум қилинган.
Мавзуга оид
14:42 / 17.02.2026
Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади
14:05 / 12.02.2026
Ядровий келишув ва стратегик шериклик битими – Вэнснинг Кавказга ташрифи тафсилотлари
14:59 / 10.02.2026
АҚШ Арманистонга Россияга энергетик қарамликдан қутулиш учун 9 млрд доллар ажратади
08:36 / 10.02.2026