Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради
Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республикада баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 17-22 даража илиқдан юқори бўлмайди.
Пойтахтда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво 18-20 даража иссиққача кўтарилади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларида 1600 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқни ташкил этади.