20:00 / 12.04.2021
7281
Реклама

МАЗ ОАЖнинг Тошкентдаги иккинчи савдо офиси очилди

6 апрел куни МАЗ ОАЖ Тошкентдаги иккинчи савдо офисининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Беларусь Республикасининг саноат вазири Пётр Пархомчик, МАЗ ОАЖ бош директори Валерий Иванкович, МАЗ-Тошкент ХКнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Валерий Жиганов ва ўзбекистонлик ҳамкорлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида ўзбекистонлик санъат усталари рақс ва томошалар билан меҳмонларни хушнуд этишди.

2016 йилнинг 2 март куни МАЗ-Тошкент ХК Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаган. Ҳозирда МАЗ Ўзбекистоннинг юк ташиш техникаси бозорида таниқли ва ўз ўрнига эга “ўйинчидир”. Ўзбекистонга ҳар йили қиймати 10 миллион АҚШ долларидан зиёдроқ 200 дан ортиқ МАЗ техникаси етказиб берилади. Товар етказиб берувчи тармоқ 14 савдо агенти ва 11 та хизмат кўрсатиш субъектлари билан ҳамкорлик қилади. Тошкентда иккинчи савдо-сервис филиалининг очилиши мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, тезкорликни таъминлаш ва қулайликни кўпайтиришга хизмат қилади.  

Шундан сўнг Беларусь Республикасининг саноат вазири Пётр Александрович Пархомчик сўз олиб, нутқ ирод қилди ва жумладан шундай деди: “Ҳурматли дўстлар ва ҳамкасблар, серқуёш Тошкент бизни ўзининг меҳмоннавозлиги билан илиқ кутиб олди. Тошкентда МАЗ ОАЖнинг яна бир савдо-сервис нуқтасининг очилиши нафақат МАЗ корхонаси, балки Беларусь иқтисоди учун ҳам муҳим воқеадир. Янаги сафар бу майдончада Беларуснинг бошқа маҳсулотларини ҳам кўришга умид қиламан. Ушбу корхона барқарор ривожланишини тилаб қоламиз”.

Вазирдан сўнг МАЗ ОАЖ бош директори Валерий Валерьевич Иванкович сўз олди: “Ҳурматли дўстлар ва ҳамкасблар, мана кўз очиб юмгунча Ўзбекистонда расман иш бошлаганимизга 5 йил ҳам ўтиб кетибди. Ўзбекистон бозори тинимсиз ва жуда тез ўсиб бормоқда ҳамда ҳар бир мижоз учун сифат билан, расо нарх билан курашишга тўғри келяпти. Ўзбекистоннинг ҳар бир вилоятида хизмат кўрсатиш марказлари бўлиши даркор. Барчага ташаккур!”

Саломлашувдан сўнг беларуслик меҳмонлар МАЗ-Тошкент Сирғалидаги филиалини тантанали очиш учун қизил тасмани кесиб ичкарига киришди ва шарт-шароитлар билан танишишди. МАЗ-Тошкент ХК директори Валерий Жиганов сўзга чиқиб, 2016 йилдан бери амалга оширилган ишлар ҳақида сўзлаб берди. Унинг хизматлари алоҳида эътироф этилиб, МАЗ ОАЖ бош директори  Валерий Иванкович томонида махсус сертификат ва статуэтка топширилди.

Тадбир давомида, шунингдек, МАЗ-Тошкент ХК ва унинг ҳамкорлари ўртасида МАЗ техникасининг навбатдаги партиясини етказиб бериш бўйича икки томонлама шартномалар имзоланди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top