Элчихона вакиллари ватандошларнинг иш фаолияти билан яқиндан танишиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Шунингдек, Беларусда бўлиш тартиби, мезбон мамлакат қонунчилигига риоя этиш каби ҳуқуқий масалаларда тегишли тавсиялар билдирилди.
Завод мутасаддилари билан Ўзбекистондан қўшимча ишчи кучини жалб қилиш юзасидан фикр алмашилди.












