Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия соғлиқни сақлаш вазири «кўп ишлаб чарчагани» сабабли истеъфога чиқишини маълум қилди
«Пандемия даврида 100 фоизлик соғлиқни сақлаш вазири зарур», — деди Рудолф Аншобер.
Австрия соғлиқни сақлаш, ижтимоий ишлар вазири Рудолф Аншобер лавозимини тарк этаётганини эълон қилди. Бунга пандемия даврида кўп ишлаш ва саломатлик билан боғлиқ муаммолар сабаб, деб ёзади Euractiv.
Аншобернинг сўзларига кўра, у жуда қаттиқ ишлаган ва ўз имкониятларини тугатиб бўлган.
«Пандемия даврида 100 фоизлик соғлиқни сақлаш вазири зарур», — деди Аншобер.
У фаолияти даврида мунтазам равишда танқидлар ва таҳдидларга дуч келганини айтди.
«Имконим борича ҳаракат қилдим ва зиммамга улкан масъулиятни олдим. Бир неча ҳафта ўзимни яхши ҳис қилмадим. Менда қанд миқдори ва қон босими кўтарилиб кетди», — деди Аншобер.
Унинг сўзларига кўра, шифокорлар дам олиш кераклигини айтишган, аммо пандемия даврида дам олишга имкон бўлмаган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026