Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайт собиқ бош вазири ҳибсга олинди
Собиқ бош вазир ҳарбий соҳадаги маблағларни мақсадсиз сарфлаш ва пора олишда айбланмоқда.
Кувайт тарихида биринчи марта суд собиқ бош вазир ва ҳукмдор оила аъзоси шайх Жобир ал Муборак ал Ҳамадни судга қадар ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди, деб хабар берди Reuters.
Собиқ бош вазир ҳарбий соҳадаги маблағларни мақсадсиз сарфлаш ва пора олишда айбланмоқда.
Al Rai ва Al Jarida газеталарининг ёзишича, шайх Жобир ва собиқ мудофаа ҳамда ички ишлар вазири шайх Холид ал Жарроҳ ас Сабоҳ ўзларига нисбатан қўйилган айбловларни рад этган.
Ушбу иш бўйича навбатдаги эшитув 27 апрелда бўлиб ўтиши кўзда тутилган.
Собиқ бош вазирга қарши иш 2018 йил ноябрда қўзғатилганди. Ас Сабоҳ армия жамғармасининг 790 миллион доллар маблағини талон-торож қилишда гумонланган. Шайх Жобир 2019 йилда бош вазирликдан истеъфога чиққан, у бу лавозимни 2011 йилда эгаллаганди.
Мавзуга оид
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
09:38 / 07.04.2026