Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва яна 20 давлат Афғонистон бўйича Истанбул анжуманига таклиф этилди
Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Европа иттифоқи, НАТО, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва яна 18та давлат вакиллари Афғонистон бўйича Истанбулда ўтадиган анжуманда иштирок этишга таклиф этилди. БМТ, Туркия ва Қатар томонидан ташкиллаштирилаётган анжуман 24 апрелдан 4 майгача Истанбулда бўлиб ўтади.
Таъкидланишича, анжуманда иштирок этиш учун таклифлар Ўзбекистон, Австрия, Озарбойжон, Канада, АҚШ, Россия, Британия, Хитой, Франция, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Италия, Япония, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Покистон, Европа иттифоқининг олий вакили, НАТО ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котибларига йўлланган.
БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррикнинг маълум қилишича, Антониу Гутерриш анжуманда видеоформат шаклида иштирок этишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазирлиги Афғонистон ва “Толибон” вакиллари иштирокида Афғонистондаги вазиятни тинчлик йўли билан тартибга солиш бўйича анжуман ўтишини маълум қилган. Таъкидланишича, Истанбул анжуманидан кўзланган асосий мақсад Доҳада ўтаётган Афғонистонаро музокараларни жадаллаштириш ва тўлдириш ҳисобланади.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026