Жаҳон | 10:07 / 14.04.2021
7935
2 дақиқада ўқилади

Пхеньян Сеулни Шимолий Кореяга бостириб киришга тайёргарлик кўришда айблади  

Фото: wsj.com

Жанубий Кореянинг янги ҳужумкор вертолётлар сотиб олиши ва эсминецлар қуриши Сеул томонидан Шимолий Кореяга бостириб киришга тайёргарлик кўриш белгилари ҳисобланади. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг Meari ташвиқот сайти маълум қилди.  

Март ойида Жанубий Корея ўз мудофаасини мустаҳкамлаш мақсадида 36та жанговар вертолёт сотиб олиши ва Aegis тизими билан жиҳозланадиган кейинги авлоддаги эсминецларни қуришини эълон қилган.  

«Жанубий кореялик ҳарбийлар телбаларча ўз қуролли кучларини мустаҳкамлашга киришган. Улар Шимолга узоқ кутган бостириб киришга тайёргарликни жадаллаштиришга интилмоқда»,  – деб айтилган сайтда.       

Хабарда таъкидланишича, Жанубий Корея «иккиюзламачи позиция»ни эгалламоқда: бир томондан тинчлик ҳақида гапириб, иккинчи томондан «Шимолдаги ватандошларга иложи борича кўпроқ зарар етказиб», урушга тайёргарлик олиб бормоқда.  

Meari Сеулнинг қурол сотиб олиш режаларини ўз эътиборини пандемияга қарши курашга қаратиш ўрнига, унга «астрономик» маблағларга айланадиган «ғайриинсоний ҳаракат» деб қоралаган.  

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид