Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониядаги энг кучли атом электр станцияси фаолияти тақиқлаб қўйилди
Япониянинг мутасадди идоралари мамлакатдаги энг кучли атом электр станцияси “Касивадзаки-Карива” фаолиятини тақиқлаб қўйди. Бунга эса АЭСда хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ жиддий камчиликлар аниқлангани сабаб бўлди.
Станциянинг эгаси, Япониядаги энг йирик энергетик компания Tokyo Electric Power (TEPCO)га станциядаги реакторларга ядро ёнилғисини етказиш ва юклаш тақиқлаб қўйилди. Бундай кескин чора Япония атом саноатида биринчи марта кўрилмоқда.
Аввалроқ TEPCO АЭСда хавфсизликка етарли даражада эътибор берилмаганини тан олган. Станциядаги 15та участкада унга ташқаридан яширинча кириш ортидан кузатувчи қурилмаларда носозликлар қайд қилинган. Ушбу қурилмалар қониқарли даражада таъмирланмаган ва янгисига алмаштирилмаган, деб топилган. Бундан ташқари, станцияда максимал даражадаги ҳушёрликка амал қилиниши керак бўлган хоналарда бегона одамлар бўлгани қайд қилинган. Ҳукумат экспертларининг фикрича, станцияда, шунингдек, ядро материалларининг тегишли равишда сақланиши таъминланмайди. Таъкидланишича, ушбу камчиликларни бартараф этиш ва қайта текширув ўтказишга камида бир йил вақт талаб этилади.
“Касивадзаки-Карива” АЭСи Хонсю оролидаги Ниигата префектурасида, Япон денгизи бўйида жойлашган. У 7та ядро реакторининг умумий қуввати (8,2 минг мегаваттдан кўпроқ) бўйича дунёда биринчи ўринда туради. Станция “Фукусима-1” АЭСдаги фалокатдан кейин техник кўрик учун тўхтатилганди. Унинг эгаси станция фаолияти давом эттирилиши учун рухсат берилишига уриниб келмоқда, бироқ Япониянинг атом энергетикасини назорат қилиш қўмитаси бунга рухсат бермаяпти.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
09:10 / 07.06.2026
АЭС нархи очиқланди, йирик пудрат схемаси фош бўлди — ҳафта дайжести
20:36 / 06.06.2026