Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Помидорларимиз иккиламчи иссиқлик ёрдамида етиштирилади" — Наманганлик тадбиркор
Наманганлик Муҳаммаджон Эгамбердиев иссиқхонада помидор етиштиради. Унинг иссиқхонаси ўзига хос усулда иситилади.
Муҳаммаджон ака аслида металлни қайта қуйиш ва унга ишлов бериш фаолияти билан шуғулланади.

«Рангли металларни эритиш печи бўлади, шу печнинг ёнидан чиқиб кетаётган иссиқликни кўриб юрагим ғаш бўларди. Шунақа кўп миқдордаги газ, иккинчи марта фойдаланиш мумкин бўлган иссиқлик ҳавога чиқиб кетарди. Соҳа мутахассислари билан маслаҳатлашиб таклифимни айтдим, маъқул келди. Уларнинг ёрдами билан лойиҳа қилдик.
Иккиламчи иссиқликдан фойдаланиб, иссиқхона ташкилладик. Ҳам металл эритиб оламиз, ҳам чиқаётган газни иссиқхонага берамиз», — дейди тадбиркор.

Муҳаммаджон ака иссиқхонада помидорнинг адриатика навини етиштирмоқда. У ерда 15 дан ортиқ ишчи меҳнат қилади.
Тадбиркор 1,2 гектар еридан 140 млн атрофида даромад олиш ниятида.

Мавзуга оид
17:19 / 11.04.2026
Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш: иссиқхоналар Сурхондарёга кўчирилади
10:31 / 30.03.2026
Иссиқхона хўжаликларига янги имтиёзлар берилади
20:33 / 23.03.2026
1 октябрдан Тошкент шаҳри ва туташ ҳудудларда янги иссиқхона ташкил этиш чекланади
10:10 / 28.02.2026