Ўзбекистон | 12:48 / 15.04.2021
1985
2 дақиқада ўқилади

Хоразмда мультииндикатор кластер кузатуви бошланди

Хоразм вилояти статистика бошқармаси томонидан вилоятда мультииндикатор кластер кузатуви бошланди.

Фото: stat.uz

Мультииндикатор кластер кузатуви (MICS) – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Халқаро болалар жамғармаси (UNICEF) томонидан ишлаб чиқилган дастур бўлиб, уй xўжаликларининг тасодифий танлама кузатуви ўтказишни назарда тутади.

Мамлакатимизда болалар ва аёллар ҳолатини халқаро даражада баҳолаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги «2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш тўғрисида»ги 625-сонли қарори тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикасида мультииндикатор кластер кузатувларини ўтказиш бўйича Давлат статистика қўмитаси ваколатли давлат органи этиб белгиланган. 

Ўтказиладиган MICS кузатувлари натижаларидан уй-хўжаликларининг яшаш фаровонлиги, турмуш даражаси ҳамда оналар ва болалар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар олинади:

Уй хўжалиги даражасида: - болаларнинг ёши, жинси, етимлик тўғрисида, оилалардаги барча болалар учун мактабларга қатнаш имконияти, болалар меҳнатидан фойдаланиш даражаси, йодланган туз билан таъминланганлик, узоқ муддат фойдаланиладиган уй жиҳозлари билан таъминланганлик, санитария ҳолати ва тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси тўғрисидаги маълумотлар олинади. 

Аёллар бўйича: аёлларнинг саводхонлиги, уларнинг таълим даражаси (олий, ўрта махсус), болаларнинг яшаб қолиш даражаси, қоқшолга қарши чора-тадбирлар, ҳомиладорлик ва туғруқ даврида соғлиқни сақлаш, никоҳ жараёнлари, контрацептив воситаларидан фойдаланиши юзасидан маълумотлар тўпланади.

Болалар бўйича: саводхонлик, таълим даражаси, туғилишни қайд этиш, эрта таълим, А витамини билан таъминланганлик, кўкрак сути билан озиқлантириш, касалликларнинг олдини олиш, безгак, эмлаш, болаларнинг ўсиши ва ривожланишини кузатиш каби кўрсаткичлар шакллантирилади. 

Статистика маълумотларига кўра, 2020 йил 1 январь ҳолатига вилоятда 15-49 ёшдаги аёллар сони 514 114 киши, 5 ёшгача бўлган болалар сони 193 248 нафарни, 5-17 ёшгача бўлган болалар сони 410 680 нафарни ташкил қилади.

Мавзуга оид