Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия раиси Зеленскийнинг Украинага ташриф буюриш тўғрисидаги таклифини рад этди
Дипломатлар фон дер Ляйен Зеленскийнинг таклифига рад жавоби беришни ўз маъмурияти раҳбари Бйорн Зайбертга топшириб протоколни бузганини айтишмоқда.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен президент Владимир Зеленскийнинг Украинага ташриф буюриш тўғрисидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, дипломатлар фон дер Ляйен Зеленскийнинг таклифига рад жавоби беришни ўз маъмурияти раҳбари Бйорн Зайбертга топшириб протоколни бузганини айтишмоқда.
"Зеленский фон дер Ляйенни Украина мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда Қрим саммити платформасида иштирок этишга таклиф қилиб мактуб ёзган", - дейилади нашрда.
Бунга жавобан Зайберт таклиф рад этилган ва фон дер Ляйен номидан таассуф билдирилган мактубни имзолаб жўнатган.
"Бу таклифнинг рад этилиши Россиянинг Украина чегараларига қўшин жойлаштириши фонида фон дер Ляйеннинг Украинани қўллаб-қувватлашини шубҳа остига қўяди", - дейилади мақолада.
Еврокомиссия матбуот котиби Эрик Мамер ушбу ҳолат бўйича изоҳ беришдан бош тортди.
"Биз комиссия ва учинчи мамлакатлар ҳукуматлари ўртасидаги ёзишмаларни изоҳламаймиз", - деди у.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
20:34 / 19.06.2026
Капотнядаги заводга Россия ракетаси тушгани маълум қилинди
18:17 / 19.06.2026
Соловёв дронлар ҳужумини тасвирга олганларни қамашни талаб қилди
08:58 / 19.06.2026