Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия АҚШнинг 10 нафар дипломатини мамлакатдан чиқариб юборади
«Коммерсантъ» нашрининг ёзишича, Лавров АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливанга «маслаҳатлашиш учун уйига жўнаш» тавсия этилганини айтган.
Россия ўн нафар америкалик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
«Сиз ўн нафар дипломат Қўшма Штатларни тарк этиши сўралган рўйхатни эслатдингиз. Биз бунга худди шундай жавоб қайтарамиз, Қўшма Штатларнинг ўн нафар дипломатига мамлакатимизни тарк этишни таклиф қиламиз», — деди Лавров.
«Коммерсантъ» нашрининг хабар беришича, Лавров АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливанга «маслаҳатлашиш учун уйига жўнаш» тавсия этилганини айтган. Бу эса Россия Америка элчисини чиқариб юбораётганини англатади.
15 апрел куни АҚШ Россиянинг Вашингтондаги дипломатик ваколатхонасида ишловчи 10 нафар ходимни ўз ҳудудидан чиқариб юбораётгани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
09:32
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
22:13 / 19.06.2026