23:38 / 17.04.2021
1324

Жорий йилнинг биринчи чорагида вилоятда 105 миллиард сўм имтиёзли маблағлар ёшларга ажратилган

Бухорода Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 2021 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди. 

Унда ахборот берган вилоят ҳокимининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мирали Ҳамроевга кўра, шу йилнинг биринчи чораги якуни билан жами 20 441 нафар ишсиз ёшнинг бандлиги таъминланган бўлса, уларнинг 6 691 нафари ишга жойлаштирилган. 1 405 нафар йигит-қизга субсидия ҳамда 5 866 нафарига умумий қиймати 109,2 миллиард сўм имтиёзли сармоя ажратилган. Шунингдек, 6 479 нафар ёшга 1 255 гектар ер майдони ажратиб берилган бўлса, 3 418 нафар йигит-қиз касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитилиб, сертификат берилган.   

Жорий йил вилоятдаги олий ўқув юртларини битириб чиқаётган жами 38 минг мутахассисни ишга жойлаштириш каби устувор жиҳатлар ечимига тўхталиб, ҳудудда жойлашган корхона муассасалар билан тегишли келишувлар мавжудлиги таъкидланди. Шу билан бирга, вилоятдаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг ижара жойларида яшаши ва шаҳардаги фойдаланилмаётган бинолар тегишли тартибда таълим муассасаларига берилиши ҳақида маълум қилинди.

Top