Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекин Токиони ўзаро муносабатларни ёмонлаштирувчи ҳаракатлар қилишдан огоҳлантирди
Хитой Японияни сиёсий ҳужжатларда қайд этилган мажбуриятларга амал қилишга даъват этган.
Фото: Reuters
Хитой Японияни икки томонлама муносабатларни ёмонлаштирувчи ҳаракатлар қилишдан огоҳлантирди. Хитойнинг Токиодаги элчихонаси ана шундай баёнот билан чиқди.
«Кейинги вақтда Япония томони Хитой билан боғлиқ масалалар бўйича қатор салбий ҳаракатларни амалга ошириб, томонлар ўртасидаги сиёсий ишончга жиддий путур етказди», — дейилади элчихона баёнотида.
Хитой Японияни сиёсий ҳужжатларда қайд этилган мажбуриятларга амал қилишга даъват этган.
«Биз Япония томонини йирик давлатлар қарама-қаршилиги пўртанасига тушиб қолмасликка чақирамиз», — дейилади баёнотда.
Баёнотда айтилишича, Япония ва АҚШ етакчиларининг қўшма баёнотида Хитойга нисбатан асоссиз айбловлар келтирилган ва бу Хитойнинг ички ишларига аралашув ҳисобланади.
«Шу муносабат билан Хитой томони кескин норозилик билдиради ва қатъий қарши чиқади. Хитой Япония ва АҚШга қатъий тақдимнома жўнатди», — дейилади унда.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден ва Япония бош вазири Ёсихидэ Суганинг Вашингтондаги музокаралар бўйича қўшма баёнотида Америка Японияни зарурат туғилса, ядро қуроли ёрдамида ҳимоя қилиши мумкинлиги айтилганди.
Мавзуга оид
10:04 / 10.05.2026
Япония виза тартибини бузган яна бир ўзбекистонликни депортация қилди
01:20 / 10.05.2026
Си Жинпинг ўз генералларига ишонмай қўйди – ОАВ
18:05 / 07.05.2026
Хитойнинг собиқ мудофаа вазирлари ўлим жазосига ҳукм қилинди
22:17 / 06.05.2026