Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусда Лукашенкони интернетда ҳақорат қилган шахсга икки йилга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди
Шунингдек, ижтимоий тармоқда мамлакат ички ишлар вазири ўринбосарини ҳақорат қилган шахсга нисбатан бир ярим йилга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.
Фото: AP
Ижтимоий тармоқ орқали Беларусь президенти Александр Лукашенкони ҳақорат килган шахсга нисбатан икки йилга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди. Бу ҳақда Беларусь прокуратураси сайтида хабар қилинди.
Хабарда айтилишича, Н. исмли аёл ўтган йил ноябрида собиқ ҳамкасбларидан бирининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига кириб, гуруҳлардан биридаги ёзув остига "умуминсоний ахлоқ ва одамлар орасидаги мулоқот қоидаларига зид" изоҳ ёзган.
"У изоҳида Беларусь республикаси президентини ҳақорат қилган", - дейилади прокуратура хабарида.
Қайд этилишича, аёлга тегишли смартфон мусодара қилинган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқда мамлакат ички ишлар вазири ўринбосари Николай Карпенковни ҳақорат қилган шахсга нисбатан бир ярим йилга озодликдан чеклаш жазоси тайинлангани хабар қилинган.
Мавзуга оид
08:52 / 27.01.2026
Франция 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
20:34 / 16.01.2026
Австралия ижтимоий тармоқларда болалар даврини тўхтатди: қарийб 5 миллион аккаунт чекланди
14:25 / 28.05.2022
Сенат Ўзбекистонда миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқ яратилмаганини танқид қилди
17:15 / 17.03.2022