Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йўл ҳаракати қоидасини 36 марта бузган данғаралик салкам 24 млн сўм жарима тўлади
Қоидабузар 33 марта тезликни оширган бўлса, 3 марта бошқа турдаги қоидабузарлик содир этган.
Мажбурий ижро бюросининг Kun.uz’га маълум қилишича, Фарғона вилоятининг Данғара туманида яшовчи шахс «Lacetti» русумли транспорт воситасини бошқариш жараёнида 2020 йил январь ойидан 2021 йил март ойига қадар йўл ҳаракати қоидасини 36 марта бузгани аниқланган. Ижро ҳужжатлари таҳлил қилинганда ҳайдовчи 33 марта тезликни оширгани (шундан 5таси 2 млн 7 минг сўм, 13таси 1 млн 115 минг сўм, 15таси 223 минг сўмлик жарималар) ҳамда 3таси бошқа турдаги қоидабузарлик экани маълум бўлган.
МИБ ахборот хизматининг қайд этишича, ушбу ижро ҳужжатлари 10тагача бориб етмасдан, қарздор жарималарни ўз вақтида тўлаш ҳақида огоҳлантирилган. Бироқ кейинчалик унинг ўзини ҳам, транспорт воситасини ҳам топишнинг имкони бўлмаган.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 14 апрель куни МИБ давлат ижрочилари томонидан йўл-патруль хизмати инспекторлари билан ўзаро ҳамкорликда олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор бошқарувидаги «Lacetti» автомобили Фарғона шаҳрида ушланиб, жарима майдончасига олиб кирилган. Қарздордан 36та ижро ҳужжати бўйича 23 млн 850 минг сўм жарима тўлиқ ундириб олинган, шунингдек, у ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашдан узрсиз бўйин товлагани сабабли маъмурий жавобгарликка ҳам тортилган.
Мавзуга оид
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
20:15 / 28.02.2026
Жиззахда алиментдан қарздорлар элга овоза қилиняпти. Ҳуқуқий давлатда бу тўғрими?
16:05 / 23.02.2026