Ўзбекистон | 07:47 / 20.04.2021
7904
1 дақиқада ўқилади

20 апрел куни Ўзбекистонга нам ҳаво массалари кириб келади 

20 апрелда кундуз куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида фақат баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 17-22 даража илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 20-22 даража иссиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, сел келиши хавфи бор. Тошкент ва Наманган вилоятларида 2200 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 12-17 даража илиқ бўлади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид