«Биз тўғри йўлни танладик» — Абдуғаффор Қирғизбоев Ўзбекистон лотин ёзувига тўлиқ ўтаётганини изоҳлади
Ўзбекистон 2023 йилдан бошлаб, кирилл ёзувидан воз кечади ва тўлиқ лотин ёзувидан фойдаланишга ўтади. Бу мустақиллик йилларидаги энг катта ислоҳотлардан бири бўлиши кутиляпти.
Бу ўтиш жараёни осон бўлмаслиги кундек равшан. Олдинда кўриниб турган қийинчиликлар талайгина. Кириллда савод чиқарган катта авлодни иш юритишда лотин ёзувига ўргатиш ана шу қийинчиликлардан бири.
Таъкидлаш керак, ёзув ислоҳотини ва унинг нега кераклигини тушунмаётганлар етарлича топилади. Kun.uz мухбири лотин ёзувига ўтиш зарурати ҳақидаги саволларга Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаменти мудири Абдуғаффор Қирғизбоевдан жавоб олди.

Ёзув ислоҳоти зарурати, харажатлар ва такомиллашиши керак бўлган алифбо
— Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтишнинг мазмун-моҳияти ҳақида аввалги чиқишларимда ҳам кўп гапирганман. Аввало, буни давр тақозо қиляпти.
Қўшни давлатлар ҳам бу ёзувга ўтди, ўтяпти. Биз бунинг хулосасини қилдик. Хулосаки, ҳукумат қарори қабул қилиниб, йўл харитаси ишлаб чиқилди. Унга кўра, 2023 йилдан бошлаб лотин ёзувига тўлиқ ўтиб бўламиз.
Лотин ёзувига тўлиқ ўтиш йўлида кетадиган харажатлар масаласига келсак, қўрқадиган нарсанинг ўзи йўқ. Чунки ўзбек мактабларида 1995 йилдан бошлаб лотин ёзувида дарс машғулотлари олиб бориляпти. Мактабгача таълим тизимида ҳам.
Бугун Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан кўпроғи лотин ёзувида ўқиганлар. Улар бу ёзувни мукаммал билишади.
Иккинчидан, ўзбек ОАВлари ҳам бу жараёнга босқичма-босқич тайёргарлик кўриб ўтяпти.
Тарихда бу ёзувга бутун жамиятлар ўтган. Нима бўлибди? Биз ҳам ўтамиз.
Биз тараққиётимиз учун мана шу ёзувга ўтар эканмиз, сиз айтганингиздек, жойларда бу ёзувнинг тарғиботини кучайтиришимиз керак. Иккинчидан, катта ёшдаги айрим инсонлар бу ёзувни яхши билмайди. Биз шунинг учун ҳам 14та ҳудудда бу ёзувни ўргатиш марказларини очдик.
Ҳозирда бу марказларда ёши катталар, ташкилот ходимлари ўқитиляпти.
Тўғри, бу ёзувга тўлиқ ўтиш учун бизда 1,5 йил вақт қолди, лекин шу 1,5 йил ичида биз жуда кўп ишларни қилишимиз керак. Аввало, бунга муҳит, шароит яратилиши керак.
Учинчидан, давлат ташкилотлари ходимларини лотин ёзувида ишлашга, ҳужжат юритишга ўргатишимиз керак.
Амалдаги алифбомизда ўзгараётган тўртта ҳарфга келсак, бу фақат алифбони такомиллаштириш учун қилиняпти.
Биз бугун рақамли иқтисодиётга ўтяпмиз, компютер технологиялари ривожланиб боряпти. Тилимизни компютер тилига айлантириш учун мураккабликлардан қочиб, халқимизга енгил бўладиган, осон алифбо чиқаришимиз керак.
Бунда пашшадан фил ясаш керак эмас. Ортиқча хавотир қилиш ҳам керак эмас.
Айримлар дарсликларни айтяпти. Лекин бизда дарсликлар шусиз ҳам ҳар икки йилда алмашади.
Озарбойжон, Туркманистон бу ёзувга ўтди, Қозоғистон тайёргарлик кўряпти. Ўйлайманки, биз ҳам, халқимиз тўғри йўлни танлади.
Илёс Сафаров суҳбатлашди.
Тасвирчи: Муҳиддин Қурбонов.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистон | 00:28
-
Британияда 400 мингдан ортиқ давлат хизматчиси сунъий интеллектдан фойдаланишга ўқитилади
Фан-техника | 00:07
-
Навоий учун Хитойдан 42 та замонавий автобус олиб келинди
Ўзбекистон | 00:00
Мавзуга оид

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

18:31 / 07.05.2024
Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин

20:05 / 05.07.2023
Шавкат Мирзиёев: Алифбомизни такомиллаштириш бўйича ишларни якунига етказишимиз зарур

17:15 / 24.06.2023