Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин
Туркий давлатлар умумий алифбога ўтишда жиддий академик ютуқларга эришган, аммо сиёсий қарорлар қабул қилиш учун бироз вақт керак бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Турк дунёси умумий алифбо комиссиясининг иккинчи йиғилиши Озарбойжон пойтахти Бокуда бўлиб ўтди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.
Халқаро Туркий Академия раҳбари, профессор Шаҳин Мустафоев раислигида ўтказилган йиғилишда Озарбойжон Миллий Фанлар Академияси президенти Исо Ҳабиббейли, Озарбойжондаги Отатурк маркази раҳбари Низомий Жафаров, шунингдек, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Туркия олимлари иштирок этди.
Йиғилишда умумий алифбо яратиш борасидаги ишлар, шунингдек, туркий тилларнинг умумий алифбоси билан боғлиқ чора-тадбирлар режасини белгилаш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, умумий атамашунослик соҳасидаги тадқиқотлар ҳақида сўз юритилиб, лотин ҳарфларига асосланган умумий алифбога ўтишнинг илмий, маданий ва амалий натижаларига баҳо берилди.
Туркий тилшунослик жамияти раҳбари Усмон Мерт журналистларга Турк дунёси ёзма мулоқотга муҳтожлигини ва бу ташаббуслар доирасида масъулиятли қадамлар ташлаётганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, туркий давлатлар умумий алифбога ўтишда жиддий академик ютуқларга эришган, аммо сиёсий қарорлар қабул қилиш учун бироз вақт керак бўлиши мумкин.
Мерт, Совет Иттифоқининг парчаланиши билан мустақилликка эришган туркийзабон давлатлар учун янги саҳифа очилганини қайд этди.
«Ушбу учрашувда юз берган воқеа, аслида, тарихий миссияни амалга оширишдир. Биз ёзма равишда мулоқот қилишга муҳтожмиз ва бунга эришишимиз керак. Туркия, Озарбойжон, Ўзбекистон ва Туркманистон лотин алифбосидан фойдаланмоқда», деди Мерт ва Қозоғистон ва Қирғизистонни ҳам шунга чақирди.
«Қозоғистоннинг лотин алифбосига ўтиши 2025 йилгача амалга ошиши мумкин. 2026 йилда Биринчи Туркология қурултойининг 100 йиллиги нишонланади. Биз умумий алифбо мавзусини 2026 йилда якунлашни кутмоқдамиз. Тарих бизга бу масъулиятни юклаган ва биз қатъийроқ бўлишимиз керак», деб қўшимча қилди у.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Байкалортида ўрмон ёнғинлари сабаб федерал даражадаги фавқулодда ҳолат режими жорий этилди
Жаҳон | 21:49
-
Лондонда тинчлик музокаралари барбод бўлди
Жаҳон | 21:29
-
Эрдўған: AFAD ва ССВ бўлинмалари жанговар шай ҳолатга келтирилди
Жаҳон | 21:05
-
WeChat Pay Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинади
Ўзбекистон | 21:02
Мавзуга оид

19:01
Шимолий Кипр ва туркий бирлик: зиддият эмас, тадрижийлик

19:14 / 19.04.2025
Кўп қутбли дунёда – Туркия ва туркий бирлик

08:55 / 19.04.2025
Туркиядан келган фуқародан 320 млн сўмлик қадимий китоблар топилди

20:21 / 17.04.2025