Жаҳон | 19:07 / 21.04.2021
11543
1 дақиқада ўқилади
Россия АҚШ элчихонасининг 10 нафар ходимини персона нон грата деб эълон қилди
Элчихонанинг 10 нафар ходими 22 майгача Россия ҳудудини тарк этиши лозим.
Россия АҚШ элчихонасининг 10 нафар ходимини персона нон грата деб эълон қилди. Бу ҳақда Россия ТИВ сайтида маълум қилинди.
Хабар қилинишича, АҚШ элчиси ўринбосари Барт Горман ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган ва унга тегишли нота топширилган.
Элчихонанинг 10 нафар ходими 22 майгача Россия ҳудудини тарк этиши лозим. Вазирликнинг билдиришича, АҚШ санкцияларига нисбатан навбатдаги жавоблар яқин кунларда берилади.
15 апрел куни АҚШ президенти Жо Байден Россияга қарши янги санкциялар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.
Мавзуга оид
12:00
АҚШ ва БАА Ғазо ва Ливандаги кескинликни камайтириш саъй-ҳаракатларини муҳокама қилди
11:40
Россия ТИВ АҚШ ядровий доктринадаги ўзгариш бўйича сигналга эътибор беришига умид қиляпти
08:50
АҚШ Украинага 20 млрд долларлик ёрдам юборишни режалаштирмоқда
09:30 / 22.10.2024