2021 йилнинг биринчи чорагида товарлар экспорти 25 фоизга ошди
2021 йилнинг биринчи чорагида товарлар экспорти ҳажми (олтин ва газни ҳисобга олмаганда) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоизга ошди. Бунда, рангли металлар экспорти 58 фоизга, текстил маҳсулотлари – 38 фоизга ва кимё маҳсулотлари – 21 фоизга ошган.
Жаҳонда ва асосий савдо-ҳамкор давлатларда иқтисодий фаолликнинг босқичма-босқич тикланиб бориши кузатилмоқда.
Марказий банк маълумотларига кўра, жаҳонда иқтисодий фаолликнинг тикланиб бориши асосий биржа товарлари нархларининг ўзгаришида ҳам ўз аксини топмоқда. Хомашё маҳсулотлари нархларидаги ўсиш динамикаси жорий йилнинг биринчи чорагида товарлар экспорти ҳажмининг (олтин ва газни ҳисобга олмаганда) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоизга ўсишига хизмат қилган. Бунда, рангли металлар экспорти 58 фоизга, текстил маҳсулотлари – 38 фоизга ва кимё маҳсулотлари – 21 фоизга ошган.
Жорий йилнинг дастлабки уч ойида трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 31 фоизга ўсиб, 1,4 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Ушбу тенденциялар, ўз навбатида ички валюта бозорининг барқарорлигига хизмат қилган ва 2021 йил 1 апрел ҳолатига миллий валюта алмашинув курсининг йил бошидан девальвацияси 0,2 фоизни ташкил этмоқда.
Мавзуга оид
09:40
Ўзбекистондан Кувайтга қуруқ мевалар экспорти ҳажми оширилади
20:06 / 18.10.2024
Ўзбекистон молия тизими учун қандай хатарлар бор?
19:18 / 18.10.2024
“Бюджет дефицити каби фундаментал хатарлар муҳимроқ” — Беҳзод Ҳамроев инфляция ҳақида
19:41 / 16.10.2024