Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида пахтаободлик боксчи финал йўлланмасини қўлга киритди
Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Айни кунларда Польшанинг Кельце шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Ушбу мусобақада Пахтаобод тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Шоҳжаҳон Абдуллаев иштирок этмоқда.
У дастлабки жангни беларуслик Андрей Масалауга қарши ўтказиб, 5:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди ва чорак финал йўлланмасига эришди.
Ҳамюртимизга чорак финал жангларида ҳам зафар ёр бўлиб, германиялик Делил Дадаевни ҳам 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Навбат яримфиналга. Шоҳжаҳон яримфиналда черногориялик рақиби билан рўбарў келди ва бу жангда ҳам ҳамюртимизнинг қўли баланд келиб, 3:2 ҳисобидаги муҳим ғалабани қўлга киритди.
Шундай қилиб, Шоҳжаҳон финалда! Унга финалда ҳам ғалаба ёр бўлишини тилаймиз.
Аввалроқ, Андижонлик ўқувчи Токиода бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларига сузиш йўналиши бўйича йўлланмани қўлга киритган эди.
Мавзуга оид
17:53 / 14.11.2025
Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажонов допинг туфайли 3 йилга четлатилди
21:19 / 28.10.2025
Пакяо ва Мейвезер реванш жангини ўтказади
19:36 / 22.09.2025
Боксчи ўн йиллар олдин қўлга киритган медалини ўзини адолатли тарзда мағлуб этган рақибига қайтарди
18:37 / 19.09.2025