Украина чегарасидан қўшинлар олиб кетилиши эълон қилинганидан сўнг рубль курси кўтарилди
22 апрель куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу жанубий ва ғарбий ҳарбий округлар қўшинларини текшириш якунлангани ва улар ўзларининг доимий жойлашув пунктларига қайтишини эълон қилганди.
22 апрель куни соат 21:53 ҳолатига Москва биржасида бир доллар 75,38 рублни ташкил этди – бу бир кун аввалгига нисбатан 1,22 рублга арзонроқ. Евро курси ҳам 1,65 рублга арзонлашиб, 90,52 рублга тенг бўлди.
Шу куни бироз аввал Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу жанубий ва ғарбий ҳарбий округлар қўшинларини текшириш якунлангани ва улар ўзларининг доимий жойлашув пунктларига қайтишини эълон қилганди.
Шойгунинг буйруғига кўра, Россия жанубидаги ҳарбий машғулотларда қатнашган қўшинлар 1 майгача доимий жойларига қайтарилади.
Россия Украина билан чегарага қўшин жойлаштиришни март бошларида, Донбассдаги низо кескинлашганидан кейин бошлаганди.
20 апрель куни ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Украина чегараси ва Қримдаги россиялик ҳарбийлар сонини 100 мингдан ортиқ деб баҳолади.
Мавзуга оид
11:00
РФда Украинага қарши уруш қатнашчилари имтиёзли ипотекани ололмайди
08:43
Украина МВ демобилизация тўғрисидаги қонунни тайёрлашни кечиктиришни сўради
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:22 / 24.12.2024