Жаҳон | 21:43 / 23.04.2021
12935
2 дақиқада ўқилади

Украина чегара хизмати Россия қўшинлари ҳарбий машғулотлар вақтида чегара яқинида бўлмаганини маълум қилди

Аввалроқ Украина мудофаа вазири Андрей Таран Россия Қримга 42 минг нафар ва Украина шимоли-шарқий чегараларига 110 минг нафар ҳарбий хизматчи жўнатганини айтганди.

Фото: facebook.com/DPSUkraine

Россия қўшинлари ҳарбий машғулотлар вақтида бевосита Украина чегараси яқинида бўлмади, деб маълум қилди Украина давлат чегара хизмати спикери Андрей Демченко.

«Қайд этишим лозимки, бевосита чегара яқинида Россия қисмлари йўқ, улар доимо маълум бир масофада, ўнлаб километр, Воронеждаги база ҳақида гапирадиган бўлсак, юзлаб километр узоқда бўлишди», – деди у.

Демченконинг маълумот беришича, ҳозирда чегара атрофидаги ҳудудларда ҳеч қандай шубҳали ҳолатлар кузатилмаяпти.

«Украина яқинида Россия кучлар ва техникасининг ҳаракати ёки тўпланишини кузатмадик, Украина билан чегарада вазиятни издан чиқаришга қаратилган провокациялар ҳам бўлмади», – деди у.

Аввалроқ Украина мудофаа вазири Андрей Таран Россия Қримга 42 минг нафар ва Украина шимоли-шарқий чегараларига 110 минг нафар ҳарбий хизматчи жўнатганини айтганди.

22 апрел куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия қўшинлари тайёргарлигини текшириш якунлангани ва улар доимий жойларига қайтишини эълон қилди.

Россия жанубидаги ҳарбий машғулотларда қатнашган қўшинлар 1 майгача доимий жойларига қайтарилади.

Мавзуга оид