Light | 22:18 / 24.04.2021
119022
2 дақиқада ўқилади

Кардиолог қориндаги ёғлардан халос бўлишнинг оддий усулларини айтди

Шифокорлар тез юриш, лўкиллаб чопиш, велосипед миниш ёки сузишни тавсия қилишади. Агарда шифокор тақиқламаган бўлса, зинадан тез-тез кўтарилиш ҳам фойдали.

Фото: Dreamstime

Оддий териости ёғидан фарқли равишда висцерал (ички) ёғ юрак касалликлари, иккинчи турдаги қандли диабет, инсультга чалиниш хавфини оширади, деб огоҳлантиради кардиологлар.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, ички ёғ шамоллаш оқсилларини ишлаб чиқаради, натижада бу қон томирлари, қон босимига салбий таъсир кўрсатади.

«Қоринча» овқатланиш ва ҳаёт тарзи ҳақида ўйлаш учун жиддий сабабдир, дейди доктор Тиффани Пауэлл-Уайли.

Унинг маслаҳат беришича, ички ёғлардан халос бўлиш учун ҳаракатланиш керак. Ҳафтасига 150 дақиқа жисмоний фаоллик етарли.

Шифокорлар тез юриш, лўкиллаб чопиш, велосипед миниш ёки сузишни тавсия қилишади. Агарда шифокор тақиқламаган бўлса, зинадан тез-тез кўтарилиш ҳам фойдали.

Шунингдек, ширин ичимликлар ва шакардан воз кечиб, улар ўрнига клетчаткага бой маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим. Бу сули, гуруч ёрмалари, арпа, цитрус мевалар ва олмадир. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, ўн грамм эрувчан клетчатка висцерал ёғни 3,7 фоизга камайтиради. 

Мавзуга оид