Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Соғлом турмуш тарзи платформасига 100 миллиард сўм ажратилади
“Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Унга мувофиқ, “Соғлом турмуш тарзи” платформасидан фойдаланувчиларни рағбатлантириш, уларнинг сонини янада ошириш ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилади.
Шунингдек, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари лабораторияларини эҳтиёжга қараб коагулометр ускунаси ва зарур реактивлар билан таъминлаш ҳамда “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналарини ташкил этиш учун ҳар бир туман (шаҳар) бюджетидан 350 миллион сўмгача маблағ ажратилади.
Қарорда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида 4 турдаги кардиология ускуналари мавжудлиги юзасидан хатлов ўтказиш ҳамда зарур бўлган жиҳозларнинг хариди учун республика бюджетидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига марказлашган тартибда ажратиладиган маблағлар ҳисобидан 60 миллиард сўмгача бўлган миқдорда маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
Аввалроқ, кунига 10 минг қадам юрганларга 3 минг сўмдан тўлаш тўхтатилиши хабар қилинганди. Унинг ўрнига кунига 10 минг қадам юрганлар орасидан жонли эфирда ўтказиладиган лотереяда ютган бир кишига 100 млн сўм ва минг кишига велосипед берилади.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026