Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганлик тадбиркор 50 сотих ердан 50 тонна ҳосил оляпти
Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида яшовчи Элмурод Қосимов ака-укалари билан биргаликда 50 сотих ер майдонида замонавий иссиқхона барпо қилиб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйган.

Тадбиркорнинг иссиқхонасида етиштирилаётган бодринглар айни кунда нафақат туман балки Тошкент бозорларига ҳам етказиб берилмоқда.

«Дастлаб 10 сотих ер майдонидан бошлаган бўлсак, ҳозир мана 50-60 сотих жойга етказдик. Иссиқхонамиз иссиқлик тармоғи билан таъминланган. Айни кунда аҳолига 50 тоннагача бодринг етказиб беряпмиз», — дейди Элмурод Қосимов.

Қаҳрамонимиз ушбу тадбиркорлигини туман давлат хизматлари бўлими орқали рўйхатдан ўтказди. Ҳозирда ҳужжат ишлари анчайин енгиллаштирилганидан мамнун.

«Авваллари чиндан ҳам тадбиркорлар бир ҳужжатни расмийлаштиргунича анча овворагарчилик бўларди. Ҳозирги кунда мана ДХМ очилгани биз каби тадбиркорларга енгиллик беряпти. Уларга ҳужжатларни тақдим қилишимиз билан, ўрганиб ёрдам беришяпти», —дейди у.

Мавзуга оид
17:19 / 11.04.2026
Тошкентда ҳаво сифатини яхшилаш: иссиқхоналар Сурхондарёга кўчирилади
10:31 / 30.03.2026
Иссиқхона хўжаликларига янги имтиёзлар берилади
20:33 / 23.03.2026
1 октябрдан Тошкент шаҳри ва туташ ҳудудларда янги иссиқхона ташкил этиш чекланади
10:10 / 28.02.2026